“Ўзбекистон физиклар кенгаши”нинг раиси, атоқли шоир ва ёзувчи академик Ғафур Ғуломнинг ўғиллари, таниқли олим Қодир Ғуломов ҳамда профессор, ЎзР.ФА академиги Комил Муқимовлар Қоракўл туманидаги Академик лицейига ташриф буюришди. “Уч авлод учрашуви” доирасида ташкиллаштирилган ушбу ташриф мактаб жамоаси учун ҳақиқий байрамга айланди.
Меҳмонлар ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга ўзларининг илм йўллари, ҳаётларида содир бўлган ибратли ва ёрқин хотираларидан сўзлаб беришди. Илмнинг қиймати, адабиёт ҳамда аниқ-фанлар ҳақидаги мулоҳазалари билан ўқувчиларнинг илм-фанга қизиқишларини оширишди.